Европа Иттифоқида энг камбағал ёшларга эга мамлакат аниқланди
15 ёшдан 29 ёшгача бўлган руминияликларнинг 25,4 фоизи Европа Иттифоқида энг юқори қашшоқлик даражасига эга. Бунга ижтимоий сиёсат ва иш ўринларининг йўқлиги сабаб бўлмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги euronews.comга таяниб.

Иқтисодга оид сўнгги маълумотлар Руминия Европа Иттифоқида 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар орасида жиддий моддий ва ижтимоий маҳрумлик даражаси энг юқори эканлигини кўрсатади. Бу кўрсаткич 25,4 фоизни ташкил этади, бу Европа Иттифоқининг ўртача кўрсаткичидан уч баравар кўп.
Мутахассисларнинг айтишича, бу ижтимоий сиёсатнинг йўлга қўйилмаганлиги ва маошли иш ўринларининг тақчиллиги билан боғлиқ. 18,6 фоиз билан Болгария иккинчи, Греция 14,9 фоиз билан учинчи ўринда.
Бошқа томондан, Словения, Австрия, Люксембург, Хорватия ва Польша каби Европанинг 12 та давлатида бу кўрсаткич 3% дан кам.