Европа Иттифоқида 2023 йил учун бюджет келишиб олинди

ASTANA. Kazinform - Европарламент ва Европа кенгаши Еврокомиссия таклифи билан ЕИнинг 2023 йилга мўлжалланган бюджети бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Шартномада 186,6 миллиард евро миқдоридаги мажбуриятлар ва 168,7 миллиард евро миқдоридаги тўловлар кўзда тутилган.

«Қабул қилинган бюджет Европа Иттифоқига Украинадаги, шунингдек, ЕИга қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғир оқибатларини юмшатиш учун катта маблағларни сафарбар қилиш имконини беради»

, — дейилади Еврокомиссия баёнотида.

Бюджет Европа Иттифоқининг коронавирус пандемиясидан давом этаётган тикланишини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, янги иш ўринларини яратади. Бундан ташқари, Европа Комиссияси бюджет янада яшил, рақамли ва барқарор Европага қўшимча сармоя олиб келади, деб ҳисоблайди.

Хусусан, Европа Иттифоқининг 2023 йилги бюджети доирасида Европа Иттифоқи қўшнилари ҳамда халқаро ривожланиш ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун 14,7 миллиард евро ажратишга қарор қилинди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар