Европа Иттифоқи вакили санкцияларнинг Қозоғистон иқтисодиётига таъсирини изоҳлади
«Россияга қарши санкциялар Россиянинг урушни молиялаш қобилиятини заифлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган. Шунинг учун бу санкция бошқа давлатларга қаратилган эмас. Улар қишлоқ хўжалиги ва ўғитларга йўналтирилмаган, яъни бу маҳсулотларга санкция жорий этилмайди. Шу нуқтаи назардан, бизнинг санкцияларимиз дунёга озиқ-овқат етказиб беришга тўсқинлик қилади, деган миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Ж. Боррель Ақорда журналистлар саволларига жавобан.
Унинг сўзларига кўра, санкциялар оқибатлари пухта ишлаб чиқилиши керак. Шу билан бирга, у санкциялар логистика омилларига таъсир қилмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
«Кеча биз жуда эҳтиёткорлик билан ҳал қилмоқчи бўлган аниқ масалалар юзасидан жуда самарали муҳокама қилдик. Агар бирор давлат зарар кўрса, биз бу йўқотишларни қоплашга ҳаракат қиламиз», — деди Ж. Боррель.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов