Европа Иттифоқи Туркиядаги суриялик қочқинлар учун қўшимча 50 млн евро ажратади

None
None
BRUSSELS. Кazinform - Европа Иттифоқи Туркиядаги суриялик қочқинларга ёрдам кўрсатиш дастури доирасида 50 млн евро миқдорида қўшимча маблағ ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия хабарида айтилади, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Қўшимча маблағлар тиббий ва юридик, психологик-ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Ёрдам Туркияда 1,5 млндан ортиқ одамни қамраб олган Ижтимоий Бирлашишга Ёрдам Дастурининг (SUY) бир қисмидир. Дастур орқали сурияликлар ижара, транспорт, озиқ-овқат ва дори-дармонларга тўлашлари мумкин.

«Янги 50 млн евролик ёрдам Европа Комиссияси томонидан 2021 йил июн ойида эълон қилинган 3 млрд евролик пакетнинг бир қисми бўлиб, Туркиядаги қочқинларни 2024 йилгача қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу 50 млн евро, шунингдек, 2021 йил декабр ойида SUY доирасида ажратилган 325 млн евро гуманитар ёрдамга қўшимча ҳисобланади. Умуман олганда, 2021 йилдан бери Туркияга ажратилган ёрдам миқдори қарийб 3,34 млрд еврони ташкил қилди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар
telegram