Европа Иттифоқи суди Венгрияни 200 миллион евро жаримага тортди

Венгрия парламенти
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Европа суди Венгрияни Европа Иттифоқининг бошпана бериш қоидаларига риоя қилмагани учун 200 миллион евро ва кечиктирилган ҳар бир кун учун яна 1 миллион евро миқдорида жарима тўлашга мажбур қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

2020 йил декабрь ойида суд Будапешт блокнинг халқаро ҳимояни таъминлаш ва ноқонуний муҳожирларни қайтариш бўйича сиёсатига риоя қилмагани ҳақида қарор чиқарди.

— Суд Венгрия 2020 йилги қарорни амалга ошириш учун зарур чораларни кўрмаган деб қарор қилди. Бутун Европа Иттифоқининг умумий сиёсатини қўллашдан атайлаб қочишдан иборат бўлган бу муваффақиятсизлик Европа қонунчилигининг мисли кўрилмаган ва ўта жиддий бузилиши ҳисобланади, — дейилади баёнотда.

Сўнгги хабарлар
telegram