Европа Иттифоқи смартфонлар учун ягона USB-Cга ўтди
ЕИ маъмурияти истеъмолчилар барча қурилмаларни битта USB-C кабели билан қувватлай олишларини истамоқда, деб ёзади Kazinform DWга таяниб.
Гаджетлар учун ягона зарядлаш улагичи бўйича кўрсатма кучга кирди.
Энди Европа Иттифоқида сотиладиган барча янги смартфон ва планшетлар, шунингдек, электрон китобхонлар, ўйин приставкалари, рақамли камералар, портатив динамиклар, навигаторлар ва симсиз сичқонлар USB Type-C улагичи орқали қувватланиши керак.
AFP таъкидлаганидек, 2026 йил 28 апрелдан бошлаб ноутбуклар ҳам ушбу стандартга ўтиши керак.
Европа Иттифоқи органлари 15 йилдан ортиқ вақт давомида зарядловчи қурилмалар учун умумий қоидалар устида ишлаяпти. Европарламент уларни 2022 йил октябрь ойида тасдиқлади. Мақсад истеъмолчилар ўзларининг барча қурилмаларини битта кабель орқали қувватлай олишлари эди.
Қайд этилишича, энди янги гаджетлар умуман зарядловчисиз сотилиши керак. Пакетда ишлаб чиқарувчи гаджетга қанча қувват олиш кераклигини ва у тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдими ёки йўқлигини кўрсатиши керак.