12:35, 11 Ноябрь 2021 | GMT +5
Европа Иттифоқи Россиянинг «Aэрофлот» компаниясига санкция жорий қилиши мумкин
NEW YORK.TASS-Kazinform - Европа Иттифоқи Польша-Беларусь чегарасидаги вазият туфайли декабр ойи бошида «Aэрофлот»га қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TASS Bloomberg Европа Иттифоқининг исми ошкор этилмаган амалдорига ҳавола қилган ҳолда ахборот тарқатганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Aгентлик маълумотларига кўра, санкцияларга «Aэрофлот»дан ташқари Тurkish Airlines турк авиакомпанияси ҳам тортилиши мумкин. Европа Иттифоқида бу компаниялар Минскдан Яқин Шарққа мигрантларни ташиш билан шуғулланади, деб ишонилади, улар кейинчалик Польша билан чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилишади.
Санкциялар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Уларнинг қандай хулосага келиши ҳозирча номаълум.