Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Евроиттифоқ элчилари Россиянинг ҳарбий фаолиятини молиялаштириш имкониятларини чеклашга қаратилган олтинчи санкциялар пакетини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Bloomberg агентлигига таяниб.
None
None

Бу чоралар Россиядан Европа Иттифоқига аъзо давлатларга денгиз орқали етказиб бериладиган хом нефтни 6 ойга, шунингдек, нефт маҳсулотларини 8 ойга сотиб олишни тақиқлайди. Санкциялар Венгрия ва Россиянинг «Дружба» қувурига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган, денгизга чиқиш имконияти йўқ бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларига тегишли эмас.

Санкциялар пакети Сбербанк, Москва кредит банки ва Росселхозбанкни SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйиш, Россия компанияларига консалтинг хизматларини кўрсатиш ва бир қатор кимёвий моддалар савдосини тақиқлашни назарда тутади.

Санкциялар, шунингдек, собиқ олимпия гимнастикачиси Алина Кабаева, ўнлаб ҳарбий хизматчилар ва Россия қуролли кучларига асбоб-ускуналар, материаллар ва хизматлар етказиб берувчи компанияларга нисбатан қўлланилади.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Сўнгги хабарлар