Европа Иттифоқи Мисрга 1 миллиард евро миқдорида макроиқтисодий ёрдам ажратди

Европа Иттифоқи Мисрга 1 миллиард евро миқдорида макроиқтисодий ёрдам ажратди
Фото: pixabay.com

BRUSSELS. Kazinform - Европа кенгаши араб давлати иқтисодиётини барқарорлаштириш мақсадида Мисрга 1 миллиард евро миқдорида шошилинч макромолиявий ёрдамни маъқуллади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Аввалроқ, жорий йилнинг 15 март куни Европа комиссияси Миср сўровига кўра (2024 йил 12 мартда) Мисрга умумий қиймати 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам таклиф қилган эди.

Қайд этилишича, ёрдам Мисрнинг сўнгги ойларда, айниқса, Ғазода уруш бошланганидан кейин, Қизил денгиздаги хусийлар ҳужумлари ва Украинадаги уруш оқибатларидан сўнг ёмонлашиб бораётган аҳволи ва молиявий эҳтиёжларини бартараф этишга қаратилган.

Ушбу 1 миллиард евролик ёрдам макромолиявий ёрдам таклифларининг иккита пакетининг бир қисмидир. Операциянинг Европа Иттифоқи томонидан ҳали қабул қилинмаган иккинчи қисмида 2024-2027 йилларда Қоҳирага 4 миллиард евро ёрдам бериш кўзда тутилган.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар