Европа Иттифоқи Ливан билан ҳамкорликни тиклашга тайёрлигини билдирди

BRUSSELS. Kazinform - Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Ливанда янги ҳукумат тузилиши муносабати билан баёнот берди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Каллас
Фото: Wikimedia

- Ливанни янги ҳукумат тузилгани билан самимий табриклайман ва Бош вазир Наваф Салом ва бутун ҳукуматга Ливан халқининг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришда муваффақиятлар тилайман. Мен Юсуф Рожийни ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири этиб тайинлангани билан алоҳида табриклайман ва у билан гаплашишни интиқлик билан кутаман, — дейилади европалик дипломат баёнотида.

Европа Иттифоқи Ливан халқини, хусусан, барча фуқаролар манфаати учун ўз вазифаларини бажаришга қодир бўлган давлат институтларини тиклашни доимий қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди.

— Биз янги ҳукуматни ислоҳотга йўналтирилган ва истиқболга мўлжалланган кун тартибини илгари суриш ва Европа Иттифоқи ва Ливан ҳамкорлигини янгилашда, шу жумладан жорий йилда ҳамкорлик кенгашини ўтказиш орқали қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, — деди Брюссель.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливан президенти янги бош вазирни тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар