Европа Иттифоқи Қозоғистондан қайта тикланадиган энергия сотиб олишдан манфаатдор

ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев мамлакатда яшил энергетикани ривожлантириш бўйича режалар билан ўртоқлашди, деб хабар беради Каzinform.

энергетика, ВИЭ
Коллаж: Pixabay

“Астана иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида яшил энергия манбаларини ривожлантириш ва уни истиқболли бозорларга ташиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Тоза электр энергиясини сотиб олишга қизиқиш билдирган Европа Иттифоқи томонидан дастлабки ишлар амалга оширилди”, – деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукуматдаги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ҳозирда Қора денгиз туби бўйлаб кабель ётқизиш лойиҳасини ўрганмоқда.

“Шунга кўра, уч давлат Каспий денгизи туби бўйлаб юқори вольтли кабель ётқизиш бўйича шартнома имзолади, бу бизга тоза, қайта тикланадиган энергияни премиум бозорларга етказиб бериш имконини беради. Гап етарлича катта ҳажмдаги инвестициялар ҳақида бормоқда. Бунинг учун Каспий ва Орол денгизи имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни режалаштирганмиз”, – дея қўшимча қилди вазир.

Сўнгги хабарлар