Европа Иттифоқи коронавирусга қарши янги Pfizer ва Moderna вакциналарини сертификатлади

BRÚSSEL. Kazinform – Европа дори воситалари агентлиги коронавирусга қарши яна иккита – Pfizer ва Moderna вакциналарини сертификатлади, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None
None

Булар - бу йил пандемияга сабаб бўлган омикрон штаммига қарши курашиш учун мослаштирилган вакциналар.

Сертификатланган вакциналар инфекциянинг аввалги версиясига қарши самарали эканлиги айтилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу вакциналар вируснинг кейинги мутацияларидан ҳимоя қилиши мумкин.

Ушбу вакциналар кенг қўлланиладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Европа агентлиги охирги дозани олгандан кейин камида уч ой ўтгач, ревакцинация тавсия қилади.

Фото: AP Photo / Ariel Schalit


Сўнгги хабарлар