Европа Иттифоқи Кенгаши Хорватиянинг евро валюта ҳудудига қўшилишини маъқуллади
Бу инфляция ва яшаш нархи ошиб бораётган Иттифоқ учун ноқулай вақтга тўғри келади. Хорватияда маҳаллий валюта кунадан еврога айлантирилганда нархлар кўтарилиши мумкин. Шунга қарамай, бу ўтган аср охиридаги қуролли можародан омон қолган ва 2013 йилда Европа Иттифоқига қўшилган собиқ Югославия республикаси учун муҳим воқеадир.
«Бу Европа Иттифоқи ва Европа валюта иттифоқи учун улуғ кун. Мамлакатимизнинг евро ҳудудининг 20-чи аъзоси бўлиши ҳам олдимизда турган барча муаммоларга қарамай, Европа интеграцияси давом этишидан яққол далолатдир. Бу барча фуқароларимиз, мижозларимиз ва бозорларимиз учун кучли, ижобий хабардир», - дейди Хорватия молия вазири Здравко Марич.
1 январ куни Хорватия вакили Европа Марказий банки Бошқарувчилар кенгашининг тўлиқ аъзоси бўлади.
Фото: euronews.com