Европа Иттифоқи газ нархининг юқори чегарасини белгилади

ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқи табиий газ учун нарх чегарасини МВт/соатига 180 евро ёки бир куб метр учун тахминан 1,85 евро даражасида жорий этишни маъқуллади, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None

Ушбу чеклов 15 февралдан кучга киради, дейилади Европа Иттифоқи кенгаши баёнотида.

Таъкидланишича, нархларни тузатиш механизмини сақлаб қолиш учун бир қатор шартлар бажарилиши керак, хусусан, тарифлар белгиланган даражада камида уч кун давомида қолиши зарур. Прагада қайд этилганидек, қарор деярли бир овоздан қабул қилинди. Уни ҳатто илгари бундай чекловлар киритилишига қарши чиққан Германия ҳам қўллаб-қувватлаган. Нархлар чегараси энергиянинг жорий нархидан юқори даражада ўрнатилади. Бу спекулятив тарифларнинг ўсишини чеклаш, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва турғунликни назорат қилишда ёрдам бериши кутилмоқда.

Фото: theice.com


Сўнгги хабарлар