09:57, 27 Июль 2022 | GMT +5
Европа Иттифоқи давлатлари газни тежаш бўйича фавқулодда вазият режасини келишиб олди
BRÚSSEL. Kazinform – Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ давлатлари энергетика вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Европа Иттифоқи давлатларининг газ истеъмолини камайтириш бўйича фавқулодда вазият режаси тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform DW агентлигига таяниб.
«Европа Иттифоқи давлатлари газ истеъмолини камайтириш бўйича фавқулодда режани келишиб олди. 26 июл, сешанба куни Европа Иттифоқи мамлакатлари энергетика вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида кўпчилик овоз билан маъқулланди», - дея маълум қилди Чехиянинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси.
Чехия Европа Иттифоқига раислик қилади.
Янги режадан мақсад Россиядан газ етказиб беришнинг тўлиқ тўхтатилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтиришдан иборат. Дипломатик доиралардаги манбаларга кўра, Европа Комиссияси томонидан таклиф қилинган режа 2022 йил 1 августдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда миллий газ истеъмолини 15 фоизга қисқартиришни мақсад қилган.
Фото: dw.com