Европа ёнғин ва қурғоқчиликдан азият чекмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Грецияда ўтган суткада камида 53 та ўрмон ёнғинлари қайд этилди. Иссиқ ҳаво - янги ёнғинларни келтириб чиқариши мумкин. Юзлаб одамлар хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
None
None

Ўт ўчирувчилар мамлакатнинг чекка ҳудудларида, Лесбос жанубидаги Дадия миллий боғида ва Ғарбий Македония минтақасида ёнғинларга қарши курашмоқда.

Ҳукумат аъзолари табиий офат содир бўлган ҳудудларда бўлди.

«Бундан ташқари, биз ёнғиннинг жануби-ғарбий чеккасига борамиз ва иш натижаларини кузатамиз, ёнғин тарқалишини тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқамиз», - деди иқлим инқирози ва фуқаролик мудофааси вазири Христос Стилианидис.

Испаниянинг Тенерифе оролидан пайшанба куни рўй берган кучли ёнғиндан сўнг 600 дан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Испанияда сўнгги йилларда ёнғин оқибатида 140 гектардан ортиқ табиий плантациялар ва қишлоқ хўжалиги экинлари зарар кўрган.

Иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли юзага келган хавфли вазият нафақат жанубий Европада.

Чехия шимолида Дечин шаҳри яқинидаги табиат боғи ҳудудида ўрмон ёнғини содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бутун Европада ёнғин келиб чиқишига инсон омили сабаб бўлмоқда.

Сўнгги хабарлар