Европа дори воситалари агентлиги Омикронга қарши яна бир вакцинани тасдиқлади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Европа дори воситалари агентлигининг (ЕМА) Инсон дори воситалари қўмитаси коронавируснинг омикрон вариантининг янги ва юқумли шаклларига қарши вакцинани тасдиқлади. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб хабар беради.

«Ушбу вариант одамларни CОVID-19 дан ҳимоя қилиш учун мавжуд вакциналар арсеналини янада кенгайтиради, чунки пандемия давом этмоқда ва совуқ мавсумда инфекцияларнинг янги тўлқини пайдо бўлиши мумкин», - дейилади EМА баёнотида.

Ҳужжатда тушунтирилишича, Cоmirnaty Оriginal/Оmicron BА.4-5 вакцинаси камида CОVID-19 га қарши биринчи эмлашни олган 12 ёшдан ошган одамлар учун мўлжалланган.

Pfizer/BioNTech томонидан ишлаб чиқилган «иккивалентли» инъекция BА.4 ва BА.5 нинг ўта юқумли вариантларига қаратилган биринчи турдаги инъекциядир ва 27 мамлакатдан иборат блокда тасдиқланган.

Фото очиқ манбалардан олинган

Сўнгги хабарлар