Европа давлатлари карантин чораларини кучайтирмоқда
![None None](/static/img/plug.webp)
Германияда қатъий чекловлар кучга кирди: Берлин ва Гамбург QR-код ёки ПЗР тестисиз жамоат транспортида юриш тақиқланган, Бавария, Саксония ва Тюрингияда локдаун жорий этилди, баъзи ҳудудларда барлар, клублар ва фоҳишахоналар вакцинасиз ва тестсиз бориш тақиқланади.
Словакияда умумий карантин жорий этилиши режалаштирилган. Мамлакат 2 ҳафтага «қаттиқ» изоляцияни жорий этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Мамлакат касалхоналари беморлар билан тўла ва локдаун ёрдамида расмийлар соғлиқни сақлаш юкини камайтиришга ва Рождествода касалланишлар сонини камайтиришга умид қилмоқда.
Бир қатор мамлакатларда коронавирус билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд ўрнатилди: Германияда 66 884 та, Чехияда 25 864 та, Жанубий Кореяда 4 115 та ҳолат.