Европа CОVID-19 пандемиясига қарши курашда «дам олиш даври»ни кутмоқда - ЖССТ вакили

None
None
BRUSSELS. Кazinform - ЖССТ Европа бюроси маълумотларига кўра, пандемиядан кейинги барча CОVID-19 ҳолатларининг деярли учдан бир қисми биргина жорий йилнинг ўзида қайд этилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Охирги ҳафтада Европа минтақасида 12 миллион янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланганидан бери ҳафталик энг юқори кўрсаткичдир ва асосан қитъа бўйлаб тарқалган «омикрон» варианти билан боғлиқ.

«Ҳозирги кунга қадар бизда Европа ва Марказий Осиёда 150 миллионга яқин CОVID-19 ҳолатлари қайд этилган», - деди ЖССТнинг Европа минтақавий директори Ханс Клюге.

«Рўйхатга олинган барча тестларнинг 22 фоизи мусбатдир. Касалхонага ётқизилганлар сони, асосан, эмлаш қамрови паст бўлган мамлакатларда ўсишда давом этмоқда. Бироқ, бу ўсиш касалланиш даражаси каби тез эмас ва умуман олганда интенсив терапия бўлимларига ётқизилганлар сони сезиларли даражада ошмаган. Айни пайтда минтақа бўйлаб ўлимлар сони камайишни бошламоқда», — деди ЖССТ вакили.

Х.Клюге, шунингдек, Европада пандемия тарқалишини назорат қилиш имконияти борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЕИ пандемияга қарши курашда «дам олиш даври»ни кутмоқда. Мутахассис буни учта омил - баҳор келиши, «омикрон» штамми мутациясининг камроқ оғир шакли ва аҳолининг эмлаш даражаси юқорилиги билан изоҳлади.

«Ҳозирги даврни CОVID-19 пандемиясига қарши курашда «сулҳ» сифатида кўриш мумкин, агар биз эмлашни давом эттириш ва бустер дозаларни тарқатиш орқали иммунитетни мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш шарти билан», - дейди Х. Клюге.

Бироқ, ЖССТ вакили CОVID-19 нинг янги вариантларини аниқлаш учун кузатувни кучайтириш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

«Ўйлайманки, аввалроқ зарур бўлган «қаттиқ» чораларни қайта қўлламасдан туриб, муқаррар равишда пайдо бўладиган янги вариантларга жавоб бериш мумкин», - дейди эксперт.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар
telegram