Европа чемпионатида оммани ваҳимага солган эркакка полиция томонидан ўқ узилди
ASTANА. Кazinform — Полиция Гамбург марказида муз ёрадиган асбобни кўтариб кетаётган эркакни ҳибсга олиш бўйича махсус операция ўтказди, деб хабар беради BBC шаҳар ҳокимиятига таяниб.

Маълумотларга кўра, полициячилар уни отиб, оёғига жароҳат етказишга мажбур бўлган.
Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, воқеа Нидерландия футбол жамоасининг мухлислар зонаси яқинида содир бўлган, ўша куни нидерландияликлар футбол бўйича Европа чемпионатида Польшага қарши ўйнаган.
Полиция баёнотида айтилишича, эркак полициячиларни муз ёрадиган лом ва “зажигалка” билан қўрқитган.
Полиция уни аввалига қалампир спрейи билан қайтаришга уринган, кейин эса ўқотар қурол ишлатган.
Полициячи ҳужумчини тўхтатиш учун огоҳлантирувчи ўқ узган ва эркак ерга йиқилгунча бир неча марта ўқ узган.
Эркак жароҳат олган ва шифохонада. Бошқа қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
“Бу ҳолатнинг футболга алоқаси йўқ”, - деди Гамбург полицияси вакили.
Ҳужум маҳаллий вақт билан 12:30да (GMT 10:30) Рипербан кўчасида содир бўлган.
Шаҳарда 30 000 га яқин нидерландиялик мухлислар ва худди шунчалик польшалик мухлислар бор. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 15:00да бошланди ва воқеа унга таъсир қилмади.