Европа аҳолиси камайиб бормоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқида аҳоли сони камайиб бормоқда. Евростат маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Европа Иттифоқининг 27 та давлатида истиқомат қилувчилар сони 12 ой ичида 278 минг кишига камайиб, 447,2 миллион кишини ташкил қилган, деб хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига ҳавола билан.
None
None

2001 йилда Иттифоқда 429 миллион киши яшаган. Аҳолининг табиий ўсиши, яъни туғилиш ва ўлим ўртасидаги фарқ 2020 йилда -2,5 гача камайди. Бунга COVID-19 сабаб бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, пандемия Европа Иттифоқида 1,09 миллионга яқин одамни ҳаётдан олиб кетган. Ҳозирда 65 ёшдан ошганлар Европа Иттифоқи аҳолисининг бешдан бир қисмини ташкил қилади ва 80 ва ундан катта ёшдагилар сони сўнгги 20 йил ичида икки баравар - 2001 йилдаги 3 фоиздан 6 фоизгача кўпайди.

Шу билан бирга, 20 ёшгача бўлганлар сони 2001 йилдаги 23 фоиздан 2021 йилда 20 фоизга камайди. Евростат маълумотлари, шунингдек, аёллар эркаклардан тахминан 5% кўпроқ эканлигини ва бу нисбат, айниқса Болтиқбўйи давлатларида нотекис эканлигини кўрсатади. Латвия, Литва ва Эстонияда аёллар эркаклардан мос равишда 16%, 13% ва 10% га кўпроқ. Бироқ, эркаклар аёллардан кўра кўпроқ мамлакатлар ҳам бор. Булар Мальта, Люксембург, Швеция ва Словениядир.


Сўнгги хабарлар