Евроосиё ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бундай таклифни Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида «Рух Ордо» маданият марказида бўлиб ўтаётган «Келечек» («Келажак») МДҲ ва ЕОИИ ёшлар форумининг очилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
«Ўйлайманки, жамғарманинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши ва маслаҳат, таълим ва бошқа хизматларни бепул кўрсатиши мумкин. Ёшлар интеграцияси бўйича лойиҳаларни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозим»

, — деди Михаил Мясникович.

Тадбирда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров ҳам иштирок этди. Қирғизистон ҳукумати раҳбари МДҲ ва ЕОИИ ёшлари кун тартиби Евроосиё интеграциясининг янги векторларидан бири эканлигини таъкидлади.



«Таълим ва давлат лойиҳалари, айниқса, халқаро иқтисодиёт, робототехника ва IT-технологиялар соҳаси ижодкор ёшлар учун улкан имкониятлар яратмоқда. МДҲ ва ЕОИИ ёшлари кун тартиби Евроосиё интеграциясининг янги векторларидан бири эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишни янада диверсификация қилиш ёшларимизнинг хорижий давлатлар билан алоқалари географиясини, Жанубий Америкадан Жануби-Шарқий Осиёгача бўлган интеграция минтақавий бирлашмаларини кенгайтиради»

, — деди Оқилбек Жапаров.

Сўнгги хабарлар