Еврокомиссия раҳбари лавозимига номзодлар ўртасида мунозара бўлиб ўтди
ASTANA. Kazinform – Пайшанба куни Брюсселдаги Европарламентда Еврокомиссия раҳбари лавозимига беш номзод ўртасида дебат бўлиб ўтди.

Жонли эфир иштирокчилари:
- Урсула фон дер Ляйен (Европа халқ партияси)
- Николас Шмидт (Люксембург, "Европа социалистлари партияси")
- Терри Рейнтке (Германия, “Европа яшиллари”)
- Сандро Госи (Италия, "Европани янгила")
- Вальтер Байер (Австрия, "Европалик сўлчилар").
Икки соат давомида европалик сиёсатчилар иқтисод, иш ўринлари яратиш, мудофаа, хавфсизлик, иқлим, атроф-муҳит, демократия, етакчилик, миграция, шунингдек, инновациялар ва технологияларни муҳокама қилди.
Европарламентнинг ялпи мажлислар залидаги тингловчилар, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар студияларидан баҳсни томоша қилган Европа Иттифоқи фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Шунингдек, номзодларга “Диққат марказида” бўлимида сайловчиларга бир дақиқалик мурожаат қилиш имконияти берилди.