09:44, 23 Август 2022 | GMT +5
Евро долларга нисбатан 20 йилдан бери рекорд даражада арзонлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро савдо бозорида евронинг долларга нисбатан курси ёз бошидан бери иккинчи марта мувозанат даражасидан пастга тушди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Душанба оқшомида ягона Европа валютаси бир фоиздан кўпроққа арзонлашди, сўнгги 20 йилдаги энг паст даражага тушди.
Рекорд пасайиш омилларидан бири - жаҳондаги энергетика инқирози ва «Шимолий оқим» орқали газ таъминотидаги кечикишлар, шунингдек, АҚШ Федерал захира тизимининг инфляцияни жиловлаш бўйича фаол ҳаракатларидир.
Шунингдек, Европада британ фунти ва венгрия форинти каби валюталар ҳам арзонлашди.
Фото: euronews.com