12:42, 14 Август 2023 | GMT +5
Евро банкноталари янги кўринишга эга бўлади
FRANKFURT AM MAIN. Kazinform – Европа Марказий банки келгуси йилда танланадиган банкнот дизайнини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.

Банкнотларнинг техник элементлари 2026 йилгача тугалланади. Фойдаланишга киритиш санаси ҳали аниқланмаган. Европа Марказий банки август ойи охиригача махсус сўровда Европа Иттифоқи фуқароларининг фикрини сўрайди.
Янги банкнот дизайни учун 7 хил мавзу кўриб чиқиляпти.
Хабар қилинишича, сохталаштириш қийинроқ бўлади. Улар, шунингдек, банкнотларни экологик жиҳатдан қулайроқ қилишга ваъда беришди.