09:05, 17 Октябрь 2023 | GMT +5
ЕВРО-2024: Финляндия - Қозоғистон ўйинига ҳакамлар тайинланди
Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Финляндия – Қозоғистон учрашувига ҳакамлар тайинланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ўйин 17 октабрдан 18 октабрга ўтар кечаси Астана вақти билан соат 22:00да Qazaqstan ва Qazsport телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Учрашувни босниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бош ҳакам - Ирфан Пельто, унга Сенад Ибрисимбегович ва Давор Бельжо ёрдам беришади.
Тўртинчи ҳакам - Милош Гигович.
Етти турдан сўнг H гуруҳида Словения ва Дания 16 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Финляндия ва Қозоғистон 12 очкодан жамғариб иккинчи ўринда бормоқда.
Муаллиф: Адилжан Умбет