Эвандер Холифилд Тошкентда
Америкалик афсонавий боксчи Эвандер Холифилд Тошкентга келди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) 61-Конвенцияси бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш мақсадида дунёнинг бир қатор кўзга кўринган спортчилари, блогерлар, боксчилар ва собиқ боксчилар Ўзбекистонга келмоқда.
Хусусан, кеча, 11 ноябрь куни биринчи ҳамда супероғир вазн тоифаларида мутлақ собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди.
Аэропортда уни ОАВ вакиллари ва расмийлар қарши олган. Шундан сўнг Холифилд ўзи учун ажратилган меҳмонхонага жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фьюри, Майк Тайсон, Амир Хон, Константин Цзю ва бошқа бир қатор жаҳон бокси юлдузлари Ўзбекистонга келишини хабар қилган эдик.