Euronews: Венгриядаги йил сўзи - «Қипчоқ»

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Euronews телеканали версияси бўйича, «Қипчоқ» сўзи Венгрияда йил сўзи бўлган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европанинг Euronews телеканали 2019 йилда Европада энг кўп қўлланилган ва энг муҳим бўлган сўзларни маълум қилди.

Телеканал версияси бўйича, Венгрияда «Қипчоқ» сўзи йил сўзи деб аташга муносибдир. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни қипчоқларнинг дўсти дея эътироф этганда венгрлар таажжубга тушган. Ўшанда бош вазир «Қипчоқлар Венгрияда яшашади, венгрларда қипчоқларнинг қони бор», - деганди. Орбан ушбу сўзларни Орбан Туркий давлатлар ҳаморлик кенгашига борган пайтида тилга олганди.

Euronews каналининг маълум қилишича, инглиз тилидаги энг машҳур сўз - «fatigue», яъни чарчоқ. Euronews мухбирининг айтишича, бу Британия халқининг Brexit билан боғлиқ аҳволнинг беқарорлигидан чарчаганлигини билдиради.

Париждаги Нотр-Дам де Пари соборидаги ёнғиндан кейин Франциядаги энг машҳур сўз - «restauration» - реставрация сўзи бўлди.

Бундан ташқари, телеканал итальян, грек, испан, немис ва бошқа Европа тилларидаги энг машҳур сўзларни келтирди.

Сўнгги хабарлар
telegram