EURO 2024: ярим финалга чиққан барча жамоалар аниқланди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатида ярим финалга чиққан барча жамоалар номи маълум бўлди.

Чорак финалнинг сўнгги жуфтлигида Нидерландия ва Туркия терма жамоалари тўқнаш келишди.
Ўйинда туркиялик Самет Акайдин 35-дақиқада жамоадоши Арда Гюлер томонидан берилган узатмани голга айлантира олди.
71-дақиқада голландиялик Стефан де Врей ҳисобни тенглаштирган бўлса, туркиялик Мерт Мюльдюр 76-дақиқада автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа Нидерландия рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.
9 июль куни ярим финалда Испания ва Франция, Англия ва Нидерландия терма жамоалари куч синашади.
Ярим финал ўйинлари 9 ва 10 июль кунлари бўлиб ўтади. Финал 14 июлга белгиланган.
Европа чемпионати 1960 йилдан буён ўтказиб келинади. Ҳозирга қадар Германия, Испания 3 мартадан, Италия, Франция 2 мартадан, СССР, Португалия, Чехословакия, Нидерландия, Дания ва Греция 1 мартадан ғалаба шоҳсупасига кўтарилган.