EURO 2024: Руминия ва Бельгия плей-офф босқичида

ASTANA. Kazinform – Руминия ва Бельгия терма жамоалари футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиқишди.

футбол
Фото: instagram.com/euro2024

26 июнь куни “Е” гуруҳидан ўрин олган жамоалар биринчи бўлиб беллашдилар.

Уларнинг барчасида пойгани давом эттириш имконияти бор эди.

Жамоалар бирин-кетин ғалаба қозониб, уч очкога эга бўлишди. Бироқ, Руминия ва Бельгия ўртасидаги тўплар фарқи яхши эди.

Руминия учинчи турда Словакия билан учрашди. Ўйиннинг 24-дақиқасида словакиялик Ондрей Дуда ҳисобни очди.

37-дақиқада эса руминиялик Рэзван Марин пеналтидан фойдалана олди.

Жамоаларни 1:1 ҳисоби қониқтирди.

Яна бир учрашувда Украина ва Бельгия терма жамоалари майдонга тушишди.

Бельгиялик футболчилар дуранг ўйнаса, плей-офф босқичига йўл олиши мумкин эди.

Ўйин давомида ҳисоб очилмади. Жамоаларни 0:0 ҳисоби қаноатлантиришди.

Бу гуруҳда барча жамоалар тўрттадан очко тўплашди.

Агар Руминия ва Бельгия тўплар нисбатига кўра плей-офф йўлланмасини қўлга киритса, учинчи ўриндаги Словакия энг яхши ҳисоб билан мусобақани давом эттириши мумкин.

Ҳозирча Швейцария, Италия, Германия, Дания, Англия, Испания, Франция, Португалия ва Австрия жамоалари плей-офф босқичига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Д гуруҳида Австрия Голландия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Франция ва Полша 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Сўнгги хабарлар