Euro-2024: Криштиану Роналду Португалияга ғалаба келтирди

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичидаги тўртинчи тур якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Sportsphoto/Allstar via Getty Images

J гуруҳида иштирок этаётган Португалия терма жамоаси бу турда ҳам ғалаба қозонди. Улар майдонда Исландияга қарши яхши ўйин ўтказди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 89-дақиқада Криштиану Роналду томонидан киритилди. Шу тариқа 38 ёшли футбол юлдузи ҳали ҳам формада эканлигини кўрсатди.

Бу гуруҳда Босния ва Герцеговина Люксембургга 0:2, Лихтенштейн Словакияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

А гуруҳида Шотландия Грузияни 2:0, Норвегия Кипрни 3:1, Е гуруҳида Албания Фарер оролларини 3:1, Молдова Польшани 3:2, F гуруҳида Австрия Швецияни 2:0, Бельгия Эстонияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

G гуруҳида Венгрия Литвани 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Болгария ва Сербия 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Энди бешинчи тур ўйинлари 7, 8, 9 сентябрь кунларига белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар