Euro-2024: Қозоғистон терма жамоаси Сан-Маринони йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида Қозоғистон терма жамоаси ўзининг учинчи учрашувини Сан-Маринога қарши ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Ўйиннинг 37-дақиқасида қозоғистонлик Ян Вороговский ўзига берилган имкониятни қўлдан бой бермади.

64-дақиқада Асхат Тағиберген пеналтидан гол урган бўлса, 94-дақиқада Бактиёр Зайнутдинов ҳисобни яна оширди.

Шу тариқа Қозоғистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар