Euro 2024: Қозоғистон терма жамоаси гуруҳида янги етакчилар аниқланди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичида иштирок этаётган «Н» гуруҳида олтинчи турдан сўнг турнир жадвали маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу гуруҳда Дания ўз майдонида Финляндияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Словения Сан-Маринони 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистон бу турда Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик. Шу тариқа, у 12 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Натижада, турнир жадвали қуйидагича: Дания – 13 очко, Словения – 13 очко, Финляндия – 12 очко, Қозоғистон – 12 очко, Исландия – 3 очко, Сан-Марино – 0 очко.

Олдинда тўртта тур ўйини қолди. Энди жамоалар октябрь ва ноябрь ойларида беллашади.

Дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram