EURO-2024: Қозоғистон илк бор Финляндияни мағлуб этди

Қозоғистон терма жамоаси 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати саралаш босқичида  саккизинчи ўйинини Финляндияга қарши ўтказди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

Футбол
Фото: championat.com

Учрашувда жамоалар биринчи дақиқалардан ҳужумга ўтишди. Иккаласи учун ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим эди. Саватчада уч очко жамғарган жамоа ҳамон қитъа миқёсидаги мусобақанинг финал босқичи йўлланмаси учун курашаётган жамоалар қаторидан жой олган бўларди.

Ўйиннинг 28-дақиқасида финляндиялик Роберт Тейлор ҳисобни очди. Қозоғистонлик футболчилар биринчи бўлимда ҳисобни ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Бироқ таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа навбатма-навбат ҳужумга эътибор қаратишди. Ўйиннинг 76-дақиқасида финляндиялик ҳимоячилар ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнашди ва ҳакамлар пенальти белгилади. Қозоғистонлик Бахтиёр Зайнутдинов буни аъло даражада бажариб, дурангни йўққа чиқарди. У 90-дақиқада гол урди. Шу тариқа у терма жамоа либосида 14 та гол киритиб, тўпурар бўлди. Натижада бунгача 13 та гол урган Руслан Балтиев ортда қолди.

Шу тариқа Қозоғистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Уларда ҳали Европа чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун курашиш имконияти бор.

Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа расмий ўйинларда беш марта тўқнаш келган ва уларнинг барчасида финляндия футболчилари ғалаба қозонган.

Бу гуруҳда Шимолий Ирландия ва Словения, Сан-Марино ва Дания ҳам тўқнаш келади.

Энди қозоғистонлик футболчилар 17 ноябрь куни пойтахтда Сан-Маринони қабул қилса, 20 ноябрь куни сафарда Словения билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоа 7 та ўйин ўтказган. Миллий терма жамоа ўз майдонида Словенияга – 1:2, Финляндияга – 0:1, меҳмонда Данияга 1:3 ютқазса, Дания (3:2), Сан-Марино (3:0), Шимолий Ирландияни (икки марта – 1:0, 1:0) мағлуб этди.

 

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар