Eurо 2024: Килиан Мбаппе Австрияга қарши ўйинда жароҳат олди

Мбаппе
Фото: BBC

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг D гуруҳидан ўрин олган Австрия – Франция учрашувида ҳужумчи Килиан Мбаппе жароҳат олди.

Ўйиннинг 86-дақиқасида у рақиб жарима майдончаси ичида боши билан тўпни дарвозага йўналтирмоқчи бўлди. Тўп учун курашда у австриялик Дансо билан боши билан тўқнашиб кетди. Ўшанда франциялик ҳужумчининг бурни синганлиги ва жароҳат олгани маълум бўлди. Видеода Мбаппенинг бурни шишиб кетгани кўринади.

Шундан сўнг, франциялик мураббий Дидье Дешам Килиан ўрнига бошқа футболчини туширди. Унинг кейинги ўйинда майдонга тушиши номаълум. Энди улар 21 июнь куни Нидерландия терма жамоасига қарши ўйнайди.

Франция Австрияга қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида Килиан Мбаппе бир неча австриялик футболчиларни алдаб ўтиб, аввалига тўпни дарвоза ёнида турган жамоадошига ташлади. Уни майдондан чиқариб юбормоқчи бўлган австриялик Максимилиан Вёбер боши билан тўпни ўз дарвозасига йўллади.

Сўнгги хабарлар