EURO 2024: Франция кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади
ASTANА. Кazinform — Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг плей-офф босқичига чиққан яна учта жамоа аниқланди.

Франция терма жамоаси D гуруҳида Польша билан тўқнаш келди.
Дастлабки икки турда Франция Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва Нидерландия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Польша Нидерландияга 1:2, Австрияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу боис улар бир тур олдин плей-офф босқичига чиқиш умидини узганди.
Гуруҳда пешқадамлик қилиш учун Францияга ғалаба керак эди. Биринчи босқичда польшалик футболчилар ашаддий рақибига бардош бера олди.
Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Польша дарвозасига ўн бир метрлик жарима зарбаси белгиланди. Килиан Мбаппе хатога йўл қўймади.
Эслатиб ўтамиз, у Австрия билан ўйинда бурнидан жароҳат олди. Натижада иккинчи ўйинда иштирок эта олмади.
Бош мураббий Дидье Дешам унга бугун биринчи дақиқадан махсус ҳимоя ниқоби билан ўйнашга рухсат берди.
Ушбу учрашувда польшалик Роберт Левандовски 79-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа жамоаларни 1:1 ҳисоби қаноатлантиришди. Франция кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади.
Шунингдек, яна бир учрашувда Нидерландия ва Австрия терма жамоалари маҳорат кўрсатишди.
Учрашувда нидерландиялик Коди Гакпо - 47, Мемфис Депай 76-дақиқада гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай қитъа мусобақаси тарихидаги 900-гол муаллифига айланди.
Нидерландиялик Дониэлл Мален 6-дақиқада автогол муаллифига айланди, австриялик Романо Шмид 59-дақиқада, Марсель Забитцер эса 80-дақиқада гол уришди.
Ўйин давомида Австрия рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Гуруҳда Австрия олти очко билан пешқадамлик қилмоқда, Франция беш очко билан учинчи ўринда.
Нидерландия эса тўрт очко билан учинчи ўринда.
Ушбу уч жамоа плей-оффга чиқишди.