EURO 2024: Бугун Қозоғистон терма жамоаси Словения билан учрашади

Қозоғистон терма жамоаси бугун футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Словения терма жамоаси билан учрашади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Футбол
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Жамоалар H гуруҳида ўйнайди. Рақиблар — Дания, Шимолий Ирландия, Финляндия, Сан-Марино.

Словения – Қозоғистон ўйини 20 ноябрдан 21 ноябрга ўтар кечаси 1:45 да Qazaqstan ва Qazsport телеканаллари орқали намойиш этилади.

Миллий терма жамоа 9 ўйиндан сўнг 18 очко билан H гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Бу гуруҳда Дания 22 очко жамғариб, бир тур аввал қитъа мусобақасининг финал босқичига йўлланма олди.

Словения терма жамоасида 19 очко бор.

Энди иккинчи ўрин тақдири Словения - Қозоғистон учрашувида ҳал бўлади.

Асхат Тағиберген, Бауржан Исламхан, Михаил Габишев, Бахтиёр Зайнутдинов жароҳати сабаб ушбу учрашувда иштирок эта олмайди.

Ушбу ўйинга UEFA президенти Александр Чеферин ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Қозоғистонлик футболчилар ғалаба қозонишса, ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финал босқичига йўлланма олади.

23 март куни Астанада қозоғистонлик футболчилар рақибга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар