Этник қозоқ болалари учун «Jas Qazaq» ёзги-этно оромгоҳи ўз ишини бошлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Отандастар” жамғармаси ва IQanat жамғармаси кўмагида хорижда истиқомат қилувчи этник қозоқ болалари учун ёзги этно-лагер фаолиятини бошлади.

“Отандастар” жамғармасининг «Jas Qazaq» ёзги этно оромгоҳи тўртинчи бор ташкил этилмоқда. Бунгача 400 дан ортиқ ватандош болалар иштирок этган бўлса, бу йил Россия, Мўғулистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея ва Эрондан 255 этник қозоқ болалари иштирок этди. Иштирокчилар орасида фавқулодда вазиятларда қозоғистонликларга гуманитар ёрдам юборган мўғул-қозоқ болалари, жамиятнинг турли танловларида қатнашиб, билим ва маҳоратини исботлаган болалар ҳам бор.
Оромгоҳ 2024 йил 24 июндан 7 июлгача Бурабайдаги «IQanat High School of Burabay» мактаби базасида бўлиб ўтади. Икки ҳафта ичида болалар қозоқ тилини, тарихи ва анъаналарини ўрганадилар, миллий ўйинлар ва чолғу асбобларини ўйнайдилар, от минадилар, уй қурадилар, мамлакатдаги олий ўқув юртлари иштирокидаги ўқув кўргазмасида қатнашадилар, энг муҳими, дунёнинг кўплаб мамлакатларидан дўстлар топишади.
25 июнь куни оромгоҳнинг расмий очилиш маросимида Мажилис депутатлари Болат Керимбек ва Нургул Тау, “Россотрудничество”нинг Астанадаги ваколатхонаси раҳбари Ольга Филонова, “Ватандошлар жамғармаси” президенти Данияр Қадаров ва IQanat мактаби директори Зайкен Жанат иштирок этди ва болаларга эзгу тилакларини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, ҚР Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Ватандошлар жамғармаси” нотижорат акциядорлик жамияти томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга мунтазам равишда маданий-гуманитар ва ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиб келинмоқда. Этник қозоқ болалари учун турли таълим лойиҳаларини ташкил этиш уларнинг ўз ватанларини билишлари учун мақбул имконият яратади.