Эстонияда бензин нархи рекорд даражага кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Эстонияда 1 июндан бошлаб ёқилғи нархининг кескин ошиши кузатилмоқда, ҳафта давомида ўртача 2-3 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Кazinform ERRга таяниб.

Қисқа муддатда энг оммабоп АИ-95 бензинининг 1 литри нархи 2,079 евродан 2,119 еврогача ошди, бу деярли 2 фоизга ошди деганидир. Шу билан бирга, 18 май куни ушбу турдаги ёқилғининг 1 литри нархи 2,059 евро бўлганда рекорд деб ҳисобланган.

Худди шундай ҳолат АИ-98 бензинида ҳам кузатилмоқда, унинг 1 литри нархи 2,129 евродан 2,169 еврога кўтарилиб, ҳафта мобайнида 1,8 фоизга ўсган.

Дизел ёқилғиси энг юқори даражани кўрсатди, унинг 1 литри нархи 3 фоизга 1,889 евродан 1,949 еврогача ошди.

Эстонияда ёқилғи нархининг ошиши жаҳон бозорларида нефт нархининг кўтарилиши билан боғлиқ бўлиб, у бир баррел учун 120 долларга етган.

Муаллиф: Рустем Кожибаев


Сўнгги хабарлар
telegram