14:08, 31 Май 2022 | GMT +5
Жаҳон бозорида нефт нархи 120 долларга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Brent русумли нефтнинг жаҳон нархлари март ойи охиридан бери биринчи марта бир баррелига 120 доллардан (94,90 фунт стерлинг) ошди, деб хабар беради Kazinform Guardian Newsга таяниб.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, нархларнинг ошиши Шанхай ва Пекинда Covid-19 чекловларининг юмшатилишига боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида Хитойдан нефтга талабни ошириши мумкин.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг Россия углеводородларини импорт қилишни тақиқлаши энергия нархининг ошишига олиб келади. Буюк Британияда бензиннинг ўртача бир литри нархи 172,7 пенсгача, дизел ёқилғиси нархи эса 182,7 пенсга кўтарилиб, йил бошидан буён ўртача 26 фоизга ошган. Ёқилғи нархининг барқарор ўсиши нефт компанияларига фойда келтирмоқда, улар янги ижтимоий имтиёзларни молиялаштириш учун Буюк Британия ҳукуматидан қўшимча тўловлар олмоқда.