Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчи бронза медалини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Aйдар Қадирхан Дубайда бўлиб ўтаётган (БAA) ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккинчи жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Ўсмирлар турнирининг ярим финалида 48 кг вазн тоифасида (2005-2006) Айдар Қадирхан ҳиндистонлик Рохит Чамоли билан учрашди ва ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Aйдар Қадирхан ўсмирлар чемпионатининг финалига чиқа олмади ва бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Айдар Қадирхан чемпионат бошланишида ўзбекистонлик Aбдурасул Aбдурасуловни мағлуб этди.

Ўсмирлар турниридан ташқари Дубайда ёшлар мусобақалари ҳам бўлиб ўтади. Бу мусобақада ҳам қозоғистонлик спортчилар барча вазн тоифаларида беллашади.

Сўнгги хабарлар