Ержет Жарилқасин юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Бишкекда ўтказилаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонлик полвон Ержет Жарилқасин юнон-рум кураши бўйича чемпион бўлди.

Ержет Жарылқасын
Фото: ҚР МОҚ

63 килограмм вазнда юрт шарафини ҳимоя қилган қозоғистонлик спортчи финалда япониялик Аята Сузукини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Жарилқасин ярим финалда Шимолий Корея вакили Чан Кимни 5:3 ҳисобида мағлуб этганди.

Ержет Жарилқасин 63 килограмм вазнда катталар ўртасида мамлакат чемпиони, 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Қозоғистон чемпионати ғолиби.

Бишкекдаги турнирда жанубий кореялик курашчини 6:4 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда Саудия Арабистони спортчисини 8:0 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар