Ертуған Зейнуллинов бокс бўйича Қозоғистоннинг Осиё ўйинларидаги илк учрашувида ғалаба қозонди

Ертуған Зейнуллинов
Фото: Sports.kz

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида илк бор қозоғистонлик боксчи Ертуған Зейнуллинов (63,5 кг) старт олди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Эркаклар ўртасида 63,5 килограмм вазн тоифасидаги 1/16 финал баҳсларида қозоғистонлик боксчи Ертуған Зейнуллинов Иордания вакили Обада Алкасбех билан учрашиб, уни судьяларнинг якдил қарорибилан мағлуб этди.

Шу тариқа, Зейнуллинов 1/8 финалга чиқди ва унга тожикистонлик боксчи Баҳодур Усмонов рақиблик қилади.

Қозоғистонликнинг турнирдаги илк рақибига келсак, Обада Алкасбех икки карра Осиё чемпионати ғолиби: 2023 ва 2019 йилларда кумуш медалларни қўлга киритган. Иорданиялик спортчи 2014 йилги Осиё ўйинларида ҳам бронза медали соҳибига айланганди.

Сўнгги хабарлар