07:32, 03 Сентябрь 2024 | GMT +6
«Ертiс орманы»да ноёб заҳарли ўсимлик топилди
ASTANA. Kazinform – «Ертiс орманы»да ноёб заҳарли ўсимлик топилди, деб хабар беради давлат қўриқхонаси матбуот хизмати.
“2024 йилда инвентаризация ўтказилганда ўт ўсимликларининг янги тури — ботқоқ белозори (лат. Parnаssia palustris) топилди. Ўсимлик заҳарли, аммо халқ табобатида кенг қўлланилган, замонавий илмий тиббиётда кенг қўлланилмайди; Белозор яхши намланган тупроқни афзал кўради”, – дея хабар беради қўриқхона.
Ботқоқ белозори – бўйи 8-40 см, илдизпояси калта ва толали илдизли, майда туп ҳосил қилувчи ўсимлик.