Эртага Туркистон вилоятида довул бўлиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг етти вилоятида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.
None
None

Атирау вилоятида шамол жануби-шарқдан вилоят ғарбида ва марказида куннинг иккинчи ярмида 15-20 м/с тезликда эсади.

Атирауда жануби-шарқдан шамол эсади, кундузи секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида шамол жанубдан, жануби-шарқдан эсади, кундузи тезлиги 15-20 м/сгача етади.

Қизилўрда вилояти марказида шамол шимоли-шарқдан, шарқдан эсади, кундузи тезлиги 15-20 м/с гача этади. Чанг бўрони кутилади.

Куннинг иккинчи ярмида Манғистау вилоятининг жануби ва марказида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан эсади, кундузи вилоят жануби ва марказида 15-20 м/с тезликда эсади.

Куннинг иккинчи ярмида Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида шамол жануби-ғарбдан эсади, секундига 15-20 м гача кучайиши мумкин.

Туркистон вилоятининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида момақалдироқ ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Чимкентда кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар