Эртага Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади

ASTANA. Kazinform – 29 ноябрдан 11 декабрга қадар Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

бокс
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, мусобақада эркаклар 13 та, аёллар эса 12 та вазн тоифасида баҳслашади.

Дастлабки режага кўра, бу йилги Осиё чемпионати икки йил аввал мусобақага мезбонлик қилган Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ минтақадаги хавфсизлик нуқтаи назаридан чемпионат Иорданиядан Таиландга кўчирилди. Шу тариқа, Таиланд Қироллиги 1963 йилдан буён ўтказиб келинаётган бокс бўйича ўз тарихида тўққизинчи бор Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Бу йилги Осиё чемпионатининг ўзига хослиги шундаки, украиналик боксчилар илк бор сариқ қитъа мусобақасида иштирок этади. Бу Осиё чемпионатида биринчи марта қайд этилмоқда. Европа чемпионатида эса Исроил, Миср каби бошқа давлатлардан боксчилар қатнашган пайтлари ҳам бўлган.

Бугун қура ташлаш маросими бўлиб, эртага жанглар бошланади.

Сўнгги хабарлар