Эртага Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида 40 даражагача иссиқ бўлади — Қазгидромет
ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 6 июнь куни республика ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Компания прогнозига кўра, эртага, 6 июнь куни Астана шаҳрида кундузи момақалдироқ бўлиши мумкин, жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи 15-20 м/с гача кучаяди.
6 июнь куни Улитау вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи 15-20 м/с гача кучаяди. Вилоят жануби ва марказида ёнғин хавфи юқори.
Жезқазғанда ҳам момақалдироқ бўлади. Кундузи ғарб ва жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
6 июнь куни кундузи Манғистау вилоятининг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади. Ҳудудда ёнғин хавфи жуда юқори бўлади.
Ақтау шаҳрида ҳам ёнғин хавфи юқори.
Шунингдек, эртага Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли, шарқи ва жанубида момақалдироқ бўлиши, кундузи дўл ёғиши ва бўрон бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоят шимолида туман тушади. Жануби-ғарбдан эсаётган шамол кечаси шимол, шарқ ва жанубда 15-20 м/с, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади, ҳудуднинг шимоли, шарқи ва жанубида шамол тезлиги 23 м/с га етади.
Петропавлда 6 июнь куни момақалдироқ бўлиб, кундузи дўл ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Жануби-ғарбдан кундузи 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
6 июнь куни кундузи Қарағанди вилоятининг ғарби ва шимолида момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимоли, шарқи ва жанубида 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳудуднинг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
6 июнь куни Қарағандида кундузи момақалдироқ бўлади. Кундузи ғарб ва жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
6 июнга ўтар кечаси Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи вилоят ғарби ва шимолида бўрон бўлиб, дўл ёғади. Ғарб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга етади. Кундузи вилоят жануби ва ғарбида 37 даража иссиқ бўлади. Вилоятнинг шимоли, шарқи, ғарби ва жанубида ёнғин хавфи кучли.
6 июнь куни Оралда кундузи момақалдироқ, бўрон бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Ғарб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 18 м/с га етади. Юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
6 июнь куни кундузи Абай вилояти шимоли-ғарбида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол жанубдан, жануби-ғарбдан эсади, кундузи вилоятнинг ғарби ва шимолида шамол тезлиги 15-20 м/сга етади. Ҳудуднинг жанубида ёнғин хавфи кутилмоқда.
6 июнь куни кундузи Ақтўбе вилоятининг шимоли, ғарби ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-ғарб, ғарбдан эсаётган шамол момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоят жануби ва ғарбида 35 даража иссиқ бўлади. Вилоятнингғарбий ва жанубий ҳудудларида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
6 июнь куни Ақтўбеда кундузи момақалдироқ бўлади. Шамол жануби-ғарб, ғарбдан эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучаяди.
6 июнь куни Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.
6 июнь куни Чимкентда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.
6 июнь куни Туркистонда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.
6 июнь куни кундузи Атирау вилоятининг шарқи ва шимолида чанг бўрони кузатилади. Ғарб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шарқи ва шимолида 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоятда ҳаво ҳарорати 38 даражани ташкил қилади. Ҳудудда юқори ёнғин хавфи мавжуд, ғарбий ва жанубий ҳудудларида ўта кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Атирауда 6 июнь куни кундузи 37 даража иссиқ бўлади. Ёнғин хавфи мавжуд.
6 июнь куни кечаси Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида момақалдироқ бўлиши, кундузи вилоятнинг ғарби, шимоли ва жанубида момақалдироқ, дўл, бўрон бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбий йўналишда эсади, ғарб, шимол ва шарқдан 15-20 м/с, кундузи 23 м/с тезликда эсади.
6 июнь куни Кўкшетауда эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши мумкин.
6 июнь куни кундузи Қизилўрда вилояти шимолида момақалдироқ, бўрон бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, кундузи вилоят марказида, шимолда 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳудудда 40 даража иссиқ бўлади. Вилоятнинг аксарият ҳудудларида юқори ёнғин хавфи, вилоят шарқида кучли ёнғин хавфи мавжуд.
6 июнь куни Қизилўрда шаҳрида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.
6 июнь куни Қостанай вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида кечаси момақалдироқ бўлиши, кундузи вилоятнинг шимоли, шарқи ва жанубида момақалдироқ, дўл, бўрон бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга етади. Ҳудуднинг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
6 июнь куни Қостанайда чақмоқ чақади. Ғарбдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.
6—8 июнь кунлари Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кундузи момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбий томонга ўзгаради. 6 июнь куни вилоятнинг тоғли ҳудудларида, 7-8 июнда эса вилоятнинг жануби-ғарбий, шимоли-шарқий ва тоғли ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
6 июнь куни кундузи Павлодар вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 18 м/с га етади.