Эртага Қозоғистоннинг аксарият вилоятларида 30 даражадан юқори иссиқ бўлади
Нур-Султанда кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Жануби-ғарб, ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Ақтўбе вилоятида шимоли-ғарб, шимол ва шарқда 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси вилоят шимолида тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлади. Ҳудудда фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Қизилўрда вилоятида шимоли-ғарб, шимолдан, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаддан ташқари ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Манғистау вилоятининг ғарб ва шимоли-шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шимоли-шарқдан шамол 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Туркистон вилоятининг ғарбида, тоғли ҳудудларида шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги 15-20 м/с бўлиши кутилмоқда. Ҳудуднинг аксарият қисмида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимол ва шарқи, жануби-ғарбида 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35-38 даражага етади
Кечаси Ақмўла вилоятининг ғарб, шимол ва жанубида, кундузи шимол ва шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоятнинг шимол ва шарқида дўл, бўрон бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг жануби-ғарб ва ғарб, шимол ва жанубидан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/с, вилоятнинг шимолий ярмида 23-28 м /сга етади.
Абай вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 35-38 даража иссиқ бўлади. Ҳудуднинг жануби ва шарқида кучли ёнғин хавфи мавжуд.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида кечаси кучли ёмғир ёғади. Вилоятнинг жануби ва шарқида кундузи момақалдироқ, дўл ёғиб, бўрон бўлиши мумкин.
Қостанай вилоятининг шимоли ва жанубида момақалдироқ, кундузи дўл ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга ўзгариб, кечаси вилоят жанубида 15-20 м/с , кундузи 15-20 м/с, вилоят жанубида эса 23-23 м тезликда эсади. Баъзи жойларда 28 м/сга етади. Ҳудуднинг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Павлодар вилоятининг шимол, ғарб ва шарқида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол тезлиги кечаси вилоятнинг шимол ва ғарбида 15-20 м/с гача, кундузи 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Алмати ва Қонаевда 35-37 даража иссиқ бўлади.