Эртага Қозоғистонда Миллий ягона тестга ариза қабул қилиш бошланади

ASTANA. Kazinform - Январ ойида бўлиб ўтадиган МЯТда қатнашиш учун ариза қабул қилиш 20 декабрда бошланади ва 6 январгача давом этади. Бу ҳақда Миллий тест марказига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
None

МЯТга рўйхатдан ўтиш Миллий тест марказининг app.testcenter.kz сайтида амалга оширилади. Синовнинг ўзи 10 январдан 10 февралгача бўлиб ўтади. Фуқаролар тест ўтказиш жойи, куни ва вақтини танлайди. МЯТ-2023 форматида ўзгаришлар йўқ. Шу билан бирга, «Қозоғистон тарихи» (20 та савол) ва «Ўқиш саводхонлиги» (15 та савол) фанлари бўйича тест топшириқлари сонига ўзгартиришлар киритилди.

«Январ ойидан бошлаб «Информатика ўқитувчилари тайёрлаш», «Ахборот технологиялари», «Ахборот хавфсизлиги» таълим дастурлари гуруҳлари абитуриентлари «Математика-информатика» комбинацияси бўйича МЯТни топширадилар. Тест синовларига тайёргарликни яхшилаш мақсадида ўқув йили бошида Информатика бўйича Миллий тестда учрайдиган атамалар рўйхатини эълон қилган эдик», — деди ҚР Миллий фан ва технологиялар институти Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев.

Сўнгги хабарлар