Эртага Қозоғистон жанубида қалин туман тушади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ҳудудида 2022 йил 27 январга кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
None
None

«Республика ғарбида, шарқи ва шимолида ҳаво ўзгариб туради – ёғингарчилик (қор ва ёмғир ёғади). Мамлакатнинг шимоли-ғарбида – бўрон, шарқда – кучли шамол бўлади. Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушади, Қозоғистоннинг жануби-ғарбий қисмида эса музлашади», — дейилади «Қазидромет» хабарида.

Туркистоннинг жанубий, ғарбий, тоғли ҳудудларида, шимолда, Жамбил вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида, шимолда, Қизилўрда марказида, шимолда, Атирау шарқида, Ақтўбе шарқида туман, баъзи жойларда қалин туман тушиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар